Русский Ўзбекча English

Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Греция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Екатерина Нассика билан учрашди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Греция корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг номенклатурасини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Греция ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга, жумладан, кичик ва ўрта бизнес вакилларини иқтисодий ҳамкорлик жараёнларига кенг жалб этишга бўлган ўзаро қизиқишларини тасдиқлади.

Греция томони ушбу мамлакат йирик компанияларининг Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, энергетика соҳаси лойиҳаларида иштирок этишга қизиқаётгани ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида томонлар яқин вақт ичида иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Греция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учинчи йиғилишини Тошкентда ўтказишга, шунингдек, унинг доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ташкил этишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech