Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти С.Чакрабарти билан музокаралар

Жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти С.Чакрабарти билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда коммунал ва энергетика соҳаларида тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, мамлакатда сув таъминоти, алоқа тизимларини модернизация қилиш ва яхшилаш масалалари муҳокама қилинди; Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ушбу йўналишдаги алоқаларни янада ривожлантириш йўллари, шунингдек, иқтисодий сиёсатининг истиқболлари ва яқин келажакда иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси муддатлари ҳам келишиб олинди.

Музокаралар якунида томонлар гидроелектростанцияларни тиклаш соҳасида тўртта янги лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувни имзоладилар.

Шу билан бир қаторда ЕТТБ делегацияси кун давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси М.Нурмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.Кучкаров билан учрашувлар ўтказди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech