Русский Ўзбекча English

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 5 декабрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) бош котиби Э.Кватрочокке бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Банк раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифиданасосий мақсад –2023 йилда Самарқанд шаҳрида ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини ўтказиш имкониятларини ўрганишдир.

Самарқанд шаҳрини кўздан кечириш давомида меҳмонларга туристларнинг катта оқимини қабул қилиш салоҳиятини оширишга  ва халқаро миқёсдаги йирик тадбирларни ўтказишга  йўналтирилган кенг миқёсдаги қурилиш ишлари борасида маълумот берилди – туристик марказ, замонавий меҳмонхоналар ташкил этиш лойиҳалари ҳамда коммуникация тармоқларини кенгайтириш, аэропорт ва темир йўл вокзалини модернизация қилишни қамраб олгантраспорт инфратузилмасини комплекс ривожлантириш концепцияси тақдимот қилинди.

Учрашув давомида инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан ўтказилган учрашув давомида 2023 йилда ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича таклифни 2020 йилнинг феврал ойида ўтказиладиган ЕТТБ Директорлар кенгашининг йиғилиши кун тартиби доирасида овозга қўйиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

ЕТТБ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг умумий ҳолати ва жорий йил якунига қадар лойиҳа портфелини
1 млрд. доллар миқдорига етказиш истиқболлари таҳлил қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 13 ноябрь куни қабул қилган тегишли қарорига мувофиқ, Хорижий инвесторлар кенгаши ишиниташкил этиш борасида биргаликдаги фаолият ҳамда 2020 йил март ойида Давлат раҳбари иштирокида ўтказиладиган Кенгашнинг Ялпи мажлисининг кун тартибини шакллантириш масалалари ва таклифлари кўриб чиқилган Кенгашнинг ўтказилган оралиқ сессияси муҳокама қилинди.

Капитал бозорини ривожлантириш, давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча ресурсларни жалб этиш истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech