Русский Ўзбекча English

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан учрашув бўлиб ўтди

2022 йил 13 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Унда республиканинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳининг 5-йиғилишини ўтказиш масалалари, бўлажак Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлик қўмитаси йиғилишининг кун тартиби ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида товар айланмасининг 30%га ўсиши, шу жумладан, Европа Иттифоқининг “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақоми туфайли Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш ҳажми 56%га ошиши кузатилди.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма ташаббус ва дастурларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech