Русский Ўзбекча English

Европа Иттифоқи мамлакатларига товарларни экспорт қилувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!

REX тизимининг қўлланилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон «Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинган.

Маълумот учун: REХ тизими - бу Европа Иттифоқининг Преференцияларнинг бош тизимида қўлланиладиган тартибга мувофиқ товарлар келиб чиқишининг имтиёзга эга эканлигини тасдиқлаш мақсадида экспортчиларни рўйхатдан ўтказиш тизимидир. Рўйхатдан ўтказиш экспортчилар ўз тадбиркорлик фаолияти ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибда киритилган аризаси асосида амалга оширилади. Кейинчалик ЕИ мамлакатларига товарларни экспорт қилишда, рўйхатдан ўтган экспортчи товарнинг имтиёзли эканлигини инвойсда (ЕИ мамлакатлари божхона органларига А шаклидаги сертификатини тақдим этмаган ҳолда) баённома/декларация орқали тасдиқлайди.

REХ тизими доирасида товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлаш тартиби ва шартлари қуйидаги ҳавола бўйича олдин сайтимизда жойлаштирилган эди: https://mift.uz/ru/menu/vneshnetorgovoe-regulirovanie.

REХ тизимида экспортчиларни рўйхатдан ўтказилиши экспорт расмиятчиликларини соддалаштиради ва экспортчилар ўз товарларини келиб чиқиши тўғрисидаги ҳужжатларни ўзилари тузиши учун имкон беради. Шунда, экспортчи ваколатли органга тўғри тўлдирилган шакл (ариза)ни тақдим этиб фақат бир марта мурожаат қилади ва REХ тизимида рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Келгусида экспортчи товарнинг ҳар бир янги партиясини ЕИ мамлакатларига экспорт қилишда ваколатли орган билан боғланишга мажбур бўлмайди.

Европа Иттифоқининг RЕХ тизимида экспортчиларни рўйхатдан ўтказишга асосланган “ўзини-ўзи сертификатлаш" тизимига ўтиш даври 2020 йилнинг 30 июнида тугашини эслатиб ўтамиз.

Ўтиш даври тугаши билан имтиёзли режим фақат рўйхатдан ўтган экспортчиларнинг товарнинг кузатув ҳужжати  (инвойс) га илова қилинган аризаси билан келиб чиқиши тасдиқланган товарларга қўлланилади, яъни, ЕИ давлатларининг божхона органлари томонидан имтиёзлар учун сертификатлар қабул қилинмайди.

"Ўзбекэкспертиза" АЖ ва унинг ҳудудий корхоналари жорий йил бошидан бошлаб белгиланган тартибда экспортчиларни рўйхатдан ўтказмоқда.

Шу муносабат билан, ЕИ мамлакатларига товар етказиб берувчи экспортчилардан REХ тизимида олдиндан рўйхатдан ўтишини сўраймиз.

Экспортчиларни рўйхатдан ўтказиш «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан Тошкент шаҳрида ва унинг ҳудудий корхоналарида амалга оширилмоқда (www.expertiza.uz, эл. манзил info1@expertiza.uz).

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech