Русский Ўзбекча English

Евроосиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов бошчилигидаги Банк делегациясини қабул қилди.

Учрашув чоғида томонлар ЕОТБни Ўзбекистондаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб этишни назарда тутган ҳолда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Н.Подгузов Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва ЕОТБнинг Республикадаги иқтисодий ўзгариш жараёнларига молиявий, инвестициявий ва маслаҳат кўмаги кўрсатишга қизиқаётганлигини тасдиқлади.

Шунингдек, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги қатор истиқболли лойиҳалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашув якунида белгиланган йўналишлар бўйича биргаликда ишларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech