Экспортни ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Наманган вилоятига ташриф буюрди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жорий йилнинг 7 сентябр куни ҳудудлар ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув олдидан раҳбарият ва комиссия аъзолари ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш ҳамда муаммоли масалаларни ўрганиш мақсадида бир қатор корхона ва фермер хўжаликларига ташриф буюришди.

Йиғилиш давомида тадбиркорларнинг фаолиятини мониторинг қилиш ва уларнинг сўровларига тезкор жавоб бериш орқали хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш тизимини яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва банклар ўртасида ўзаро ҳамкорлик зарурлиги билдирилди.

Кредитларни расмийлаштириш, ҳар хил турдаги рухсатномалар, лицензиялар ва гувоҳномаларни олишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик, шаффофлик тамойилларига ва бизнес юритишнинг қонунийлигига риоя қилиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, экспорт қилувчи ташкилотларнинг муаммоли масалалари жойида ҳал қилинди: Вазирликнинг ҳудудларга бириктирилган ходимлари тегишли кўрсатмалар олдилар ва ишлаб чиқилган чора-тадбирларни бажарилишини мониторинг қилишни давом эттирадилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech