Русский Ўзбекча English

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш Республика комиссияси Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш Республика комиссияси Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Учрашув давомида туман ва шахарлар хокимлари ўринбосарлари билан жорий йил 10 ойи якуни бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолияти прогноз кўрсаткичлари бажарилиши кўриб чиқилди. Ушбу кўрсаткичлар, комиссия аъзолари, маҳаллий хокимият вакиллари ва вазирлик марказий аппаратининг ҳудудларга бириктирилган ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиқишлари давомида синчиклаб ўрганилган.

Ҳар бир инвестиция лойиҳаси ва экспорт битимини бевосита таҳлили, ҳамда тадбиркорлар билан тўғридан тўғри мулоқот инвесторлар ва экспортерларнинг алоҳида масалаларини кўриб чиқиш, ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишига, мамалакатдаги инвестиция муҳитга ва ташқи савдо фаолиятига таъсир кўрсатувчи тизимли муаммоларни аниқлашга имкон беради.

Ташриф давомида Республика комиссияси раҳбариятининг вилоятга аввалги ташрифи давомида берган топшириқларини бажарилиши хатловдан ўтказилди - кўрилган чораларнинг самарадорлиги кузатилиб инвестор ва экспортчиларни қўллаб қувватлаш учун қўшимча механизмлар ишлаб чиқилди.

Инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг кутилаётган йиллик прогноз кўрсаткичлари ҳақидаги ҳисоботлар алоҳида тингланиб, улар асосида масъул раҳбар ва ходимларга ҳисоботларда келтирилган прогнозларни сўзсиз бажаришга оид аниқ топшириқлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech