Русский Ўзбекча English

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Тошкент вилоятига ташриф буюрди

Жорий йил 5 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш Республика комиссияси Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти тадбиркорларининг жорий йил 11 ойи якуни бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини ўрганиб чиқди.

Таҳлил учун асос сифатида комиссия аъзолари, Вазирликнинг марказий аппаратидан бириктирилган ходимлар ва маҳаллий ҳукумат вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳларнинг жойларга амалга оширилган қатор ташрифлар, ҳар бир экспортчи ва инвестиция лойиҳаси ташаббускорлари билан ўтказилган суҳбатлар доирасида шакллантирилган маълумотлар олинган.

Комиссия фаолиятига тизимли ёндошиш – тадбиркорлар фаолиятини доимий равишда кузатиб боришдан иборат бўлиб, бу эса тушаётган мурожаатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва тезкор амалий кўмак кўрсатишга имкон беради.

Шунингдек, идоралараро ҳамкорлик ва  ҳар бир алоҳида кейсни комплекс таҳлил қилиш – муваффақиятли фаолиятнинг муҳим омили ҳисобланиб, тегишли ечимларни тезкор ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш чораларини кўриш имконини беради.

Нурафшонда бўлиб ўтган учрашув давомида Комиссия раҳбарияти вилоятга илгари амалга оширилган ташриф давомида берилган топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботларни тинглаб,  қўшимча ўрганишни талаб қиладиган инвесторлар ва экспортчиларнинг қатор хусусий масалаларини кўриб чиқди, масъул раҳбар ва ходимларга мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги кўрсатма ва топшириқлар берди.

Учрашув якунида жорий йил якуни бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогнозлари вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида кўриб чиқилди ҳамда уларни сўзсиз бажариш бўйича чоралар ишлаб чиқилди. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech