Русский Ўзбекча English

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Наманган вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги ҳудудлар ва тармоқлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари билан биргаликда  10 ой якуни бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогнозларининг ижроси ҳолатини ва жорий йил якуни бўйича ушбу прогнозларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларнинг жойларга сафарлари чоғида олинган маълумотларга асосланиб ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ўрганди.

Аввалги иш сафари чоғида комиссия томонидан берилган кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлили, бир қатор – ечими тўғридан-тўғри давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг идоралараро ҳамкорликка очиқлиги ва тадбиркорларни самарали қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини излаш билан боғлиқ масалалар эканлигини кўрсатди.

Шу муносабат билан, алоҳида ҳолатлар мисолида, инвесторлар ва экспорт қилувчиларнинг бир қатор долзарб саволлари жойида кўриб чиқилиб, жамоавий муҳокамалар натижасида ҳар бир алоҳида вазиятда жалб қилинган раҳбарлар ва ходимларга жавобгарликни юклаш билан ҳаракатлар алгоритмлари ишлабч иқилди.

Шунингдек, мунозараларчоғидатўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва экспортни жалб қилишнинг 2020 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари кўриб чиқилиб,
уларнинг минтақанинг ресурс ва инсон потенциали, мавжуд муҳандислик коммуникациялари ва логистика инфратузилмаси билан ўзаро боғлиқлиги баҳоланди.

Учрашув натижаларига кўра, масъул раҳбарлар ва ходимларга вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳри бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажарилиши, шунингдек, хорижий инвесторлар ва экспортчилар билан келгусида ишлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech