Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Хоразм вилоятида сафарда бўлди

Жорий йилнинг 8 сентябр куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Хоразм вилоятида сафарда бўлди.

Вазирликнинг бириктирилган ходимлари маҳаллий ҳокимият вакиллари ва комиссия аъзолари билан биргаликда янги маҳсулот сегментларини ўзлаштириш ва қайта ишлаб чиқариш даражасини ошириш ҳамда қўшилган қийматни ошириш ва такомиллаштириш орқали қўшимча инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини оширишнинг мавжуд муаммолари ва имкониятларини ўрганиш мақсадида вилоятнинг экспортга йўналтирилган корхоналари ва хўжаликларига ташриф буюрдилар. Ушбу ҳудудда жадал ривожланиш учун катта салоҳиятга эга бўлган қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тезкор жавоб, оператив алоқа ва ишчи гуруҳларнинг келишилган ҳаракатлари ишлаб чиқарувчилар ва фермерлар билан доимий алоқани ўрнатишга таянган ҳолда, тадбиркорларнинг бир қатор масалаларини тезда ҳал қилишга имкон берди, бу эса ўз навбатида комиссиянинг изчиллиги ва самарадорлигини таъминлайди.

Вилоятнинг Хонка туманидаги "Ваис ёр Қахрамон" фермер хўжалиги ҳудудидаги Тамадурвадиқ қишлоғида: амалга оширилган ишлар натижаларини умумлаштириш ва тизимлаштириш мақсадида вазирликлар, идоралар, вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, тижорат банклари ва тадбиркорлари иштирокида комиссиянинг чиқиш йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг якунида ходимларга аниқ муддатлар ва мақсадлар белгиланган тегишли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech