Русский Ўзбекча English

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Фарғона вилоятига ташриф буюрди

Фарғонада Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги Республика комиссияси аъзолари томонидан Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарлари учун жорий йилнинг 10 ойи ва якуни бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва экспортни жалб қилиш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши таҳлил қилинди.

Шу муносабат билан, комиссиянинг вилоятга аввалги ишчи ташрифлари давомида инвесторлар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган чораларининг самарадорлиги, уларнинг бажарилиши фоизи ва сифати ўрганилди.

Ҳар бир корхонанинг хусусиятларини чуқур ўрганиш ҳамда ечимларни топиш ва амалга оширишни тезкор ташкил қилиш учун барча тегишли тузилма ва ташкилотларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш орқали масалаларни ҳал қилишга индивидуал ёндошиш – тадбиркорлар билан самарали ишлашнинг гарови эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув давомида Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларининг масъул раҳбарлари ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини объектив баҳолаш асосида ва киритилаётган қуйилмалар юқори қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имкониятларини ошириш учун сезиларли туртки бўлиши мумкин бўлган истиқболли тармоқларга урғу берган ҳолда, келгуси йил учун ишлаб чиқилган инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятининг прогнозлари тўғрисида маълумотлар тақдим этдилар.

Муҳокама якунлари бўйича комиссия раҳбарияти вазирликлар, идоралар, тармоқ ташкилотлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимиятларнинг масъул раҳбарларига жорий йил якуни бўйича экспорт прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш мақсадида инвесторлар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни жадал амалга ошириш тўғрисида кўрсатмалар берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech