Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси аъзолари Сирдарё вилоятига ташриф буюришди

Жорий йилнинг 14 сентябр куни экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси аъзолари Сирдарё вилояти экспортчиларининг фаолияти билан танишиб, мавжуд муаммоларни таҳлил қилдилар ҳамда маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва чет элга етказиб бериш хажмини кўпайтириш истиқболларини ўргандилар.

Ташрифда тадбиркорлар билан мулоқот чоғида хусусий секторнинг энг долзарб эҳтиёжлари аниқланди, булар: вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимиятларнинг муаммоларни биргаликда ўрганиш учун очиқлиги, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ягона ва барқарор ҳуқуқий майдоннинг мавжуд бўлиши, тижорат банклари ва ихтисослашган жамғармалар томонидан кўрсатиладиган ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга молиявий қўллаб-қувватлашнинг мавжуд имкониятлари ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришнинг қулай механизмалари тўғрисидаги маълумотлар.

Комиссиянинг иши якунида унинг тўлиқ таркиби, инвестициялар ва ташқи савдо соҳасига масъул бўлган шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, вазирлик марказий аппаратининг бириктирилган ходимлари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудудни айланиб чиқиш натижалари, 9 ой ва умуман йил якунлари бўйича инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ҳамда экспортни бажариш прогноз кўрсаткичлари мухокама қилинди.

Комиссия йиғилишида ишлаб чиқариш ва ташқи савдо шароитларини яхшилаш бўйича тадбиркорларнинг ўзларини таклифлари ҳам тингланди, хусусий ҳолатлар ўрганилиб, уларни ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech