Экспорт потенциалини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигида ҳудуд ва вилоятларнинг экспорт потенциалини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Қашқадарё вилояти экспортчилари билан иш олиб борди.

Комиссия аъзолари туман ва шаҳарларнинг инвестициялар ва ташқи савдо соҳасига масъул раҳбарлари, шунингдек Вазирликнинг бириктирилган ходимлари билан ўз фаолиятида турли хил тўсиқлар ва барьерларга дуч келаётган корхоналарга ташриф буюришди, ва мавжуд масалаларнинг ечимини ҳал қилишди.

Йиғилган маълумотларнинг таҳлилига кўра, экспортчилар учун молиявий кўмакнинг йўқлиги ва ташқи савдо фаолиятини субсидиялаш борасидаги мавжуд механизмлар ҳақида хабардор бўлмаганлик масалалари оддий ҳол бўлиб қолган. Шу муносабат билан, комиссия таркибига кирувчи тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорларнинг масалаларини манзилли муҳокама қилишди, аҳволни ўрганишди ва уларнинг ечими борасида алгоритмларни ишлаб чиқишди.

Бундан ташқари, батафсил инструктажни ўтказиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан экспорт етказиб беришларни узлуксиз амалга оширишнинг барқарор тизимини яратиш ва уларни ташқи бозорларга тўсқинликларсиз чиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун карантин ва божхона хизмати органлари, шунингдек стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги раҳбарлар ва мутахассислар ҳам жалб қилинди.

Ишнинг якунлари бўйича комиссиянинг алоҳида йиғилиши ўтказилди, унда йиғилган маълумот тизимлаштирилди ва таҳлил қилинди – ҳудуд экспортчиларининг хусусий ва тизимли масалаларини ечимини топиш учун тегишли раҳбарлар ва ходимларга манзилли топшириқлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech