Ишлаб чиқариш ва саноатлаштириш Глобал саммитининг майдонида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги делегациясининг Россия Федерацияси Президенти маслаҳатчиси А.Кобяков билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон делегацияси Екатеринбург шаҳрида ўтказилган  Ишлаб чиқариш ва саноатлаштириш бўйича Глобал саммит GMIS-2019да иштирок этди.

Саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятининг Россия Президентининг маслаҳатчиси А.Кобяков ва “Росконгресс” жамғармасининг топ-менежменти номидан А.Стуглев ва бошқа раҳбарлар билан учрашуви ташкил этилди.

Музокаралар давомида томонлар, мақсади жаҳон ишбилармонлик ҳамжамиятида мамлакат обрўсини мустаҳкамлаш бўлган халқаро конгресс-кўргазмали тадбирларни Ўзбекистонда ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги музокараларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзаро муносабатларнинг дастлабки шартлари ҳақида айтилганда, томонлар бир фикрга келишди- ушбу йўналишдаги ҳамкорлик шу каби тадбирларни янги даражаларга юксалтиришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, янги чет эл ҳамкорлар ва инвесторларни жалб қилишга ва янги ҳамкорлик алоқаларини қуришга ёрдам беради.

Ишчи диалогни ривожлантириш ва амалий ҳаракатлар соҳасига ўтиш мақсадида “Росконгресс” жамғармасининг раҳбарияти яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.     

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech