Бангладеш Халқ Республикаси делегацияси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 сентябр куни Савдо вазири Типу Мунши бошчилигидаги Бангладеш Халқ Республикаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакат вазирликлари, идоралари раҳбарлари, ишбилармонлар ва бизнес доиралар вакиллари, шунингдек, Бангладеш Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор эльчиси иштирок этди.
Мулоқотда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Дипломатик ваколатхона раҳбари Мосд Маннан туризм соҳасидаги имкониятлар ҳақида гапириб, аҳолининг Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарлардаги меъморий, маданий ва тарихий ёдгорликларга мурожаат қилди ва зиёрат-туризмига катта қизиқиш билдирди.

Тадбир якунида иштирокчилар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқладилар ва белгиланган йўналишлар бўйича ўзаро келишувга эришдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech