Русский Ўзбекча English

АҚШнинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Д. Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков АҚШнинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Д. Розенблюм билан учрашди.

Томонлар яқинда Ўзбекистон делегациясининг Вашингтонга ташрифи ҳамда АҚШ Савдо вазири У.Росс ва АҚШ Савдо ваколатхонаси раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар натижасида инвестиция ва савдо-иқтисодий шериклик соҳасидаги кенг кўламли масалаларда муҳим ютуқларга эришиш ва келгусидаги ҳамкорлик учун устувор йўналишларни аниқлашга имкон берувчи икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдилар.

Ушбу йўналишда АҚШ Савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги ўртасидаги қўшма ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш масалалари кўтарилди: ушбу формат самарали мулоқот ва товар алмашинувининг ўсишини тезлаштириш учун ўзаро манфаатли қарорларни ишлаб чиқишга имкон беради.

АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ва Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш орқали мамлакатни глобал иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашувини фаоллаштиришда кўрсатган ёрдами юқори баҳоланди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиришга кўмаклашиш ва умуман олганда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида қайд этилган йўналишлар ва масалаларни ҳал этиш мақадида яқин ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech