Русский Ўзбекча English

Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар билан ўзаро фаолиятнинг янги концепцияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 9 январь куни Қашқадарё вилоятида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков тармоқ вазирликлари, идоралари, бирлашмалари, холдинг компаниялари ва маҳаллий ҳокимликларнинг яқиндан ҳамкорлиги асосида тадбиркорлар билан ўзаро фаолиятнинг янги концепциясини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди.

Қашқадарё вилоятиҳокими З.Мирзаев, ҳудуднинг туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари иштирокида,2019 йилги иш жараёнида аниқланган,инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт прогнозлари бажарилишини мураккаблаштирган тизимли муаммолар муҳокама қилинди.

Ушбу муаммоларни бартараф этишнинг самарали механизми сифатида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари, ихтисослашган агентликлар, тижорат банклари, махсус жамғармалар ва маҳаллий  ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича янги алгоритмлариёритиб берилди. Таклиф этилаётган концепциянинг асосий устунлиги ҳар бир алоҳида ҳолатни комплекс таҳлил қилиш асосида бизнес қарорларини ишлаб чиқишда давлат тузилмаларининг ўзаро боғлиқлигидир.

Учрашув давомида вазирлик раҳбарияти тадбиркорлар ва инвесторлар билан ишлашни оптималлаштиришга қаратилган бир қатор кўрсатмаларни баён қилди - хусусан, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда истиқболли инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш орқали инвесторларни жалб қилиш бўйича конструктив ёндашув муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, раҳбарлар ва ходимларга Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқарувчиларга сертификатлаштириш, стандартлаштириш, логистика соҳаларида ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун ажратиладиган молиявий кўмак маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни фаоллаштириш тавсия этилди.

Учрашув якунида масъул раҳбарлар ва ходимларга янги концепция доирасида инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспорт қилувчилар билан ишлашнинг амалий усулларини ва идоралараро ҳамкорлик форматини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech