Русский Ўзбекча English

Андижон вилоятида мева-сабзавотларни экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 14 феврал куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигида экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Андижон вилоятига ташриф буюрди ва йиғилиш давомида фермер хўжаликлари ва худудий корхоналар билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусий сектор билан очиқ мулоқот қилиш мева-сабзавотчилик соҳасидаги жорий ҳолатни таҳлил қилиш, тегишли муаммоларни аниқлаш, кечиктириб бўлмас ечимлар топишни талаб қилувчи масалаларни ҳар бир тадбиркор билан алоҳида кўриб чиқиш имконини берди. Коллегиал муҳокама давомида комиссия аъзолари томонидан мева-сабзавотчилик кластерлари ва ташқи савдо компаниялари учун хўжалик фаолити шароитларини яхшилаш бўйича аниқ механизмлар мева-сабзавотларни етиштириш ва экспорт қилиш хажмларини кўпайтириш   мақсадида ишлаб чиқилди ҳамда тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг ечими бўйича манзилли чоралар аниқланди.

Қўшимча инвестициялар, замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини ва малакали кадрларини жалб қилиш йўли билан иссиқхона хўжаликлари фаолиятини жонлантириш, шунингдек мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш заруратига алоҳида эътибор қаратилди

Республика комиссияси йиғилишининг якунларига кўра, инвестиция ва ташқи савдо фаолиятига жавобгар ҳудудий раҳбарлар олдига фермерлар ва тадбиркорларни тизимли қўллаб-қувватлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech