Русский Ўзбекча English

Андижон вилояти саноат салоҳиятини оширишнинг янги имкониятлари

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятининг иқтисодий ва саноат ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида ушбу ҳудудга жўнаб кетди.

Жойларга амалга оширилган ташриф давомида инфратузилманинг жорий ҳолати, маҳаллий саноат корхоналари ва улар томонидан чиқарилаётган маҳсулотлар ўрганилди.

Тадбиркорлар ва экспортчилар билан ишлаб чиқариш жараёнининг амалий жиҳатлари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш орқали корхоналар фаолиятини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тўғридан-тўғри мулоқот корхоналарнинг ҳозирги ҳолатини, технологик жараёнини ҳамда юзага келаётган муаммоли масалаларни ўрганишга имкон берди. Муаммолар ҳар томонлама таҳлил қилинди, шундан сўнг аниқ ечимлар ишлаб чиқилди, уларни амалга ошириш муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланди.

Тадбиркорлар ва экспортчилар ишчи гуруҳ аъзолари билан корхоналарни янада кенгайтириш ва модернизация қилиш, ички ва ташқи бозорларда талабгир ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларнинг янги турларининг ишлаб чиқаришини ўзлаштириш режалари билан ўртоқлашди.

Бевосита жойларда тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тадбиркорларга зарур бўлган кўмак кўрсатиш бўйича чоралар белгиланди.

Шу билан бирга, корхоналарга ташриф давомида фойдаланилмаган захираларни ишга солиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан янги лойиҳаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали ҳудудда инвестициявий, саноат ва экспорт фаолиятини янада кенгайтириш истиқболлари ўрганилди.

Шу нуқтаи назардан, ишчи гуруҳ аъзолари – вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига инновацион технологиялардан фойдаланиладиган тўлиқ циклли ишлаб чиқариш объектлар сонини кўпайтириш, тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Шунингдек, инфратузилмавий ва ижтимоий объектларнинг бугунги ҳолати таҳлили ҳам ўтказилган ташриф якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга ўз фаолиятини ишбилармон доиралар билан тўлиқ ва узлуксиз ҳамкорлик қилишга, ишлаб чиқариш объектларининг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлашга, янги иш ўринлари яратишга ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech