Русский Ўзбекча English

Андижон шаҳрида тадбиркорлар билан ишлашнинг янги концепцияси тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 январь куни Андижон шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигида Андижон вилоятининг инвесторлари ва экспорт қилувчилари билан уларни доимий равишда қўллаб-қувватлаш ва аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлашга қаратилган ўзаро ҳамкорликнинг янги тизими тақдимотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдурахманов, ҳудуднинг туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирликнинг раҳбарияти ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари иштирокида ўтказилди.

2020 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги тизим ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан ишлашда 2019 йил давомида  аниқланган камчиликларни бартараф этишга имкон бериши таъкидланди. Бунга ҳудудда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари бўйича жавобгарликни тақсимлашнинг тубдан янги усуллари ҳамда инвестиция ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари бажарилишини ҳар кунги мониторингининг мувофиқлаштирилган тизими орқали эришилади.

Янги тизимга кўра, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари тармоқ вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари вакилларининг инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчилари билан тўғридан-тўғри учрашувлар ташкил этиш, статистик маълумотларни тўплаш ҳамда потенциал хорижий шериклар ва буюртмачиларни қидиришдан бошлаб божхона процедураларини ўтиш ва маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришда қўллаб-қувватлашгача қадар амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштириб борадилар.

Йиғилиш якунида масъул раҳбарлар ва ходимларга идоралараро ҳамкорликнинг амалий механизмларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва янги тизимни жорий этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech