Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар

I) Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати

  1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда расмий веб-сайт деб аталади) жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:

Рўйхат

а) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи, унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

б) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно);

б1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга).

в) олдин давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;

г) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Президент, Ҳукумат ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

д) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;

е) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ж) амалга оширилишида давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар;

з) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;

и) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

к)  бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

л) расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;

м) давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;

н) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

о) мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари;

п) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар.

р) сайтдан фойдаланиш, шунингдек сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома.
с) Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.

  1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:

Рўйхат

а)  давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари, шунингдек соатлари);

б) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;

в) давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитларидаги, манзиллардаги ва шу кабилардаги), шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи;

г) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;

д) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;

е) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;

ж) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг статистик ахборотлари;

з) Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;

и) тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон-рақамли имзодан фойдаланишга қараб);

к) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);

л) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати ва уларнинг регламетлари;

м) "Электрон давлат хизматлари" ва "Очиқ маълумотлар" алоҳида бўлимлари;

н)  электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан SMS юбориш йўли билан) орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;

о) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;

п) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар.

р) уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола.

  1. Расмий веб-сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.

II) Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар

  1. Расмий веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.
    Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин.
  2. Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.
    Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) ўзларининг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай жойлаштиришга мажбурдир.
  3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарнинг буйруғи билан расмий веб-сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек янгилаб бориш учун масъул бўлган шахсларни (бўлинмани) белгилайди.
  4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий веб-сайти Интернет тармоғидаги ".UZ" домен зонасида ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида серверда жисмоний жойлаштирилиши керак (хостинг).
  5. Расмий веб-сайтдаги ахборотлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий веб-сайт ахборотлари бошқа тиллардаги версияга эга бўлиши мумкин.
  6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.
  7. Барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қуйидагилар тегишлидир:

Рўйхат

а) веб-сайт бўйича кенгайтирилган излаш, шунингдек бошланғич излаш натижаси асосида чуқур излаш вазифалари;

б) мобил қурилмалар учун адаптация қилинган дизайнли веб-сайт версияси;

в) имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);

г) веб-сайтга хавфсиз киришни тақдим этиш (маҳфий ахборотни узатишни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);

д) фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ва вақтини, шунингдек электрон давлат хизматлар кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шу жумладан электрон почтага ва/ёки аризачининг мобил телефонига билдиришномалар юбориш;

е) муҳокама қилиш режимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

ж) жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари ва давлат органи фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш (онлайн-сўровлар, блоглар, форум, онлайн-чат);

з) киришларни назорат қилиш ва статистика воситалари;

и) веб-сайт орқали хизматлардан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш механизми.

  1. Давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қўшимча равишда қуйидагилар тегишлидир:

а) ерни эгалик қилиш, фойдаланиш учун бериш ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари, фуқароларга ижарага бериш тўғрисидаги ахборотлар;


б) дастлабки кўриб чиқиш ва масалаларни сессияга тайёрлаш бўйича доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг рўйхати ва таркиби;


в) ҳокимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари реестри.

  1. Тўғридан-тўғри ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатувчи ёки товарларни сотувчи хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат унитар корхоналари ўзларининг расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда қуйидаги функцияларни назарда тутишлари керак:

а) товарлар ва хизматларнинг турлари ва қийматлари (тарифлари) тўғрисидаги тўлиқ ва долзарб маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;

 


б) Интернет тармоғи орқали товарлар ва хизматларга электрон ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти.

  1. Расмий веб-сайтлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қуйидаги имкониятларни назарда тутишлари керак:

а) шу жумладан мобил қурилмалар ёрдамида аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланклар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини тўлдириш;


б) шу жумладан мобил қурилмалар ёрдамида жарималар, солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловларга он-лайн ҳақ тўлаш;


в) хизматлар кўрсатишга сўровни расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини бириктириш.

III) Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар

  1. Расмий веб-сайт ахборотлари таркиби унинг фаолияти холисона ёритилишини таъминлаши керак.
  2. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
  3. Расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.
  4. Расмий веб-сайтда давлат сирларига, хизматда фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.

Ҳужжатга ҳавола

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech