Расмий саҳифага илова

 

Давлат раҳбарининг  2017 йил 5 июлда эълон қилинган   “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб –қувватлаш тўғрисида”ги Фармони № УП-5106 ҳамда  2017 йил 18 июлда қабул қилинган  «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг № ПП-3133 ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо Вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг  лидерлар Кенгаши фаолият бошлади.

Лидерлар Кенгаши ўз фаолияти  давомида вазирликдаги ёш ходимларнинг давлатимизнинг  ёшлар сиёсатини изчил ва самарали ҳаётга жорий этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб –қувватлаш,  уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини  ҳимоялаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган   таклиф ва мулоҳазаларини илгари суради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech