Русский Ўзбекча English

2019 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПҚ-4409-сонли “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Жаҳон банки гуруҳига кирадиган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга ошириладиган “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага мувофиқ республика аҳоли пунктларида шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, шу жумладан, сув таъминоти ва канализация тармоғини яхшилаш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини ободонлаштириш, лойиҳалаш ва қуришга қаратилган қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, бу - пилот лойиҳадир у каби лойиҳалар Ўзбекистонда бундан олдин амалга оширилмаган. Лойиҳанинг мақсади – шаҳарсозлик ечимлари орқали шаҳарларнинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишдан иборат.

Шундай қилиб, жорий йилнинг август ойидаёқ лойиҳа доирасида Наманган вилоятининг Чортоғ шаҳридаги 17-сонли собиқ болалар боғчаси биносини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш ишлари олиб борилмоқда. Боғча биноси “Ёшлар ижодиёти маркази”га мослаштирилиши режалаштирилган.

17-сонли собиқ болалар боғчаси биносини реконструкция қилиш пайтида лойиҳанинг асосий вазифаси бинонинг асл меъморий ва таркибий қисмларини ҳамда элементларини сақлаб қолишдир. Таъмирланаётган объект ижод қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган ноёб маданий бино бўлади.

Лойиҳа шаҳарларининг экологик муҳитини сақлаш, шунингдек, туман ҳокимликларининг автомобиллар базасини ривожлантириш мақсадида 43 та махсус техникани сотиб олишни кўзда тутади. Ҳозирги кунда махсус ускуналар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан шартномалар имзоланган. Тузилган шартномалар шартларига мувофиқ махсус ускуналарни қисман етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Сотиб олинган махсус техникага хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш мақсадида Чортоғ ва Когон шаҳарларида гаражлар қуриш учун пудратчиларни танлаш бўйича тендер савдолари якунланди. Ҳозирги кунда пудратчилар томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Янгийўл шаҳрида гараж мажмуаси қурилиши учун пудратчиларни аниқлаш мақсадида тендер эълон қилинди. Пудратчи ташкилотлардан таклифлар қабул қилишнинг охирги куни этиб 31.08.2021й. белгиланди.

Шу билан бирга, Чортоғ шаҳридаги эски бозорни реконструкция қилиш бўйича пудратчини танлаш бўйича тендер савдолари якунланди. Ҳозирги вақтда шартнома музокаралари давом этмоқда.

Уч шаҳарда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш пакети бўйича маслаҳатчи – Corporate Solutions Consulting Limited ҚК (Етакчи/Буюк Британия) / Engineering Consultants Groups (Миср) ва Diamond Network Ltd (Ўзбекистон) қўшма корхонаси томонидан лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунланди ва ижобий эксперт хулосаси олинди. Ҳозирги кунда ҳужжатлар саноат Илмий-техник кенгаши ва сотиб олиш комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Чортоғ шаҳрида велосипед ва пиёдалар эко-йўлагини қуриш пакети бўйича лойиҳа сметалари ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари якунланди. Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигига экспертизага тақдим этилди.

 “Когон, Чортоғ шаҳарларини ободондлаштириш, шунингдек, Когон-Бухоро автобус йўналишини ташкил этиш”га оид харид қилиш пакетига кўра, лойиҳа-сметалари ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг компаниясини танлашга доир тендер савдолари якунланди. Консалтинг компанияси билан шартнома музокаралари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, “Амирнинг Саройи ва унга ёндош ҳудудни, шунингдек, Когон шаҳридаги бошқа маданий мерос объектларини қайта тиклаш ва мослаштириб улардан қайта фойдаланиш” компоненти доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун консалтинг компаниясини танлаш жараёни давом этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech