Русский Ўзбекча English

Хавфсизлик ва ахборотни ҳимоя қилиш сиёсати

Сайтда маълумотларни қолдирган ҳолда сиз Хавфсизлик ва ахборотни ҳимоя қилиш сиёсатига рози бўласиз.

Маълумотларни ҳимоя қилиш

www.mift.uz сайти (кейинги ўринларда - Сайт) маъмурияти фойдаланувчи (кейинги ўринларда - Фойдаланувчи) томонидан сайтда рўйхатдан ўтишда ёки сайт функцияларидан фойдаланишда тақдим этилган ахборотни учинчи шахсларга топширмайди ёки очиб бермайди, фойдаланувчи ўз фаолиятини қайси давлат ҳудудида амалга ошираётган бўлса, ўша давлат қонунчилигида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Шахсий маълумотни олиш

Фойдаланувчи сайтда алоқа ўрнатиш учун айрим шахсий маълумотларни киритиши шарт. Тақдим этилган маълумотларни текшириш учун сайт ўзида уларнинг ишончлилигини онлайн ёки офлайн режимда тасдиқлашни талаб этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Фойдаланувчиларнинг қуйидаги айрим ҳаракатлари сервер журналларида автоматик тарзда сақлаб қолинади:

  • IP-манзил
  • Мурожаат санаси ва вақти

Сайт томонидан тўпланадиган маълумотлар:

  • Электрон почта манзили
  • Тахаллус
  • Туғилган сана

Фойдаланувчи томонида сақлаб қолинадиган маълумотлар:

  • Cookie файллари

Шахсий маълумотдан фойдаланиш

Сайт хизмат кўрсатиш ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини яхшилаш учун Фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан фойдаланади. Сайт Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини сақлаб, эҳтиёт қилиши юзасидан барча зарур ҳаракатларни амалга оширади. Шахсий маълумот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ёҳуд маъмурият томонидан ушбу ҳаракатлар юридик тартиботга, суд қарорига риоя этиш ёки Фойдаланувчи Сайт билан ишлашда муҳим бўлган қонуний жараённи амалга ошириш учун зарур деб топилса, очиб берилиши мумкин. Фойдаланувчи томонидан Сайтга тақдим этиладиган маълумот бошқа ҳеч қандай ҳолатларда ва шароитларда учинчи шахсларга очиб берилмайди. Фойдаланувчи талабига кўра, у билан боғлиқ бўлган барча маълумотлар Фойдаланувчи мурожаат этган вақтдан бошлаб 7 (етти) кун мобайнида ўзгартирилиши / ўчириб ташланиши лозим.

Ҳаволалар

Сайтда бошқа сайтларга ҳаволалар жойлаштирилган бўлиши мумкин. Сайт ушбу бошқа сайтларнинг мазмуни, сифати ва хавфсизлик сиёсати учун жавобгар бўлмайди. Мазкур хавфсизлик тўғрисидаги баёнот фақат бевосита сайтда жойлаштирилган ахборотга тааллуқлидир.

Хавфсизлик

Сайт маъмурияти фойдаланувчилар маълумотларини улардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўради, хусусан бу борада қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

  • хизматлар ҳамда сайт ва унинг таркибини бошқариш тизимларининг мунтазам равишда янгиланиб бориши;
  • ресурнинг архив нусхасини шифрлаш;
  • зарарли кодлар мавжудлиги юзасидан мунтазам равишда олиб бориладиган текширувлар;
  • сайтни жойлаштириш учун виртуал ажратиб берилган сервердан фойдаланиш.

Ўзгартиришлар тўғрисида хабарномалар

Сайт ўзида Хавфсизлик сиёсатига қўшимча хабарномалар бермаган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Киритилган ўзгартиришлар эълон қилинган вақтдан бошлаб кучга киради. Фойдаланувчилар Хавфсизлик сиёсатига киритилган ўзгартиришларни мустақил равишда кузатиб бориши мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech