Русский Ўзбекча English

2019 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4409 қарори қабул қилинди ва Жаҳон банки гуруҳига кираётган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа Республиканинг аҳоли яшаш пунктларида шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, жумладан, сув таъминоти ва оқова сув тармоғи тизимини яхшилаш, пиёдалар ҳамда велосипедлар йўлакларини ободонлаштириш, лойиҳалаш ва таъмирлашга қаратилган ҳамда бошқа тадбирларни ўз ичига олади.

Шундай қилиб, жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига лойиҳа доирасида Наманган вилоятининг Чартак шаҳридаги 17-сонли собиқ болалар боғчаси биносини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш ишлари олиб борилмоқда. Боғча биносини “Ёшлар ижодиёти маркази”га мослаштириш кўзда тутилган.

Харид қилинаётган махсус техникага хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш мақсадида Чортоқ ва Когон шаҳарларида гаражлар қуриш учун пудратчи ташкилотини танлаш бўйича тендер савдоси ўтказилди. Ҳозирги вақтда пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ва tenderweek.com веб-сайтида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида гараж мажмуасини қуриш, шунингдек, Наманган вилояти Чортоғ шаҳридаги эски бозорни реконструкция қилиш учун пудратчи ташкилотларни танлаш тўғрисида эълонлар жойлаштирилди.

Лойиҳанинг ичимлик суви таъминоти ва оқова суви тизимларини қайта таъмирлаш, Чортоқ шаҳрида велосипед ва пиёдалар эко-йўлакчасини қуриш каби бошқа компонентлари бўйича лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консалтинг компанияларини танлаш жараёни давом этмоқда.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech