Русский Ўзбекча English

2019 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4409 қарори қабул қилинди ва Жаҳон банки гуруҳига кираётган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа республиканинг аҳоли яшаш пунктларида шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, жумладан, сув таъминоти ва оқова сув тармоғи тизимини яхшилаш, пиёдалар ҳамда велосипедлар йўлакларини ободонлаштириш, лойиҳалаш ва таъмирлашга қаратилган ҳамда бошқа бир қатор амалий тадбирларни ўз ичига олади.

Хусусан, май ойи ҳолатига ушбу лойиҳа доирасида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 17-сонли собиқ болалар боғчаси биносининг энергия самарадорлигини қайта таъмирлаш ва ошириш ишлари олиб борилмоқда. Болалар боғчаси биносини "Ёшлар ижодиёти маркази"га мослаштириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, «Krantas» МЧЖ, «Kran va maxsus texnikalari» МЧЖ, “C&H International Co. Ltd» ҚК ҳамда «C&H Industry” компаниялари билан Чортоқ, Когон ва Янгийўл - учта шаҳарга хизмат кўрсатиш учун махсус техника етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Харид қилинаётган махсус техникага хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш мақсадида учта шаҳарда гаражлар қуриш учун пудратчи ташкилотини танлаш бўйича тендер савдоси ўтказилди. Ҳозирги вақтда пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг ичимлик суви таъминоти ва оқова суви тизимларини қайта таъмирлаш, шаҳарларни ободонлаштириш, Когон шаҳрида маданий мерос объектларини тиклаш, Чортоқ шаҳрида велосипед ва пиёдалар эко-йўлакчасини қуриш каби бошқа компонентлари бўйича лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун консалтинг компанияларини танлаш жараёни давом этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech