Русский Ўзбекча English

Умурзаков Сардор Уктамович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Кудратов Лазиз Шавкатович

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти: олий, Тошкент давлат Шарқшунослик институти ва Хосей университетини (Япония) тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

2003-2010 йй. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2010-2014 йй. - Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича Маслаҳатчи.

2014-2016 йй. - Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва қўллаб қувватлар бўйича «Ўзинфоинвест» Агентлиги Директори.

2017-2019 йй. - Инвестициялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси раисининг Биринчи ўринбосари.

2019 йил 28 январдан — ҳозирги вақтгача - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари.

Воитов Азиз Ботирович

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти: олий, Тошкент молия институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

2000-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки турли лавозимларда ишлаган.

2017-2020 йй. - "Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ Бошқаруви Раиси вазифасини бажарувчи.

2020 йил март ойидан  — ҳозирги вақтгача - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари.

Абидов Бадриддин Нурутдинович

Вазир ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти: олий, Тошкент  автомобил-йўллари институти, Тошкент Давлат хорижий тиллари педагогика институти, Лондон (1993) ва  Саррей (1995) университетларида дипломатия ва тил курслари, Малайзиянинг дипломатия ва ташқи алоқалар институти(1994), Бельгия, Люксембург, Франция (1998) ва Корея Республикаси институтларини (1999) томомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1992-1993 йй. – Тошкент  автомобил-йўллари институтида стажёр-тадқиқотчи.

1993-1996 йй.,  1998-1999 йй., 1998-2001 йй., 2016-2018 йй.  – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги тузилмаларида ишлаган.

1996-1998 йй. – Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги (Эр-Рияд ш.) Элчихонасида атташе.

2001-2003 йй – Ўзбекистон Республикасининг БМТ қошидаги (Нью-Йорк ш., АҚШ) доимий ваколатхонасида иккинчи котиб.

2003-2013 йй. – БМТ Бўлими қошида ҳамда Женевадаги (Швейцария) бошқа халқаро ташкилотларда  Ўзбекистон Республикасининг доимий ваколатхонасида  биринчи котиб, раҳбар вазифасини бажарувчи.

2014 й. – Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро ҳамкорликлар Бўлими мудири.

2016 й. – «Ўзпахтасаноатэкспорт» Холдинг компаниясининг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш Бошқармаси бошлиғи ўринбосари, кейинчалик бошлиғи.

2018 й. – Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор  Элчиси.

2018-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари.

2019 йил январь ойидан — ҳозирги вақтгача - инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари.

Вафаев Шухрат Абдушарифович

Вазир ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти: олий, Москва муҳандислик қурилиш институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Жонc Хопкинс университетини томомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1992-1996 йй. – Тошкент архитектура-қурилиш институтида стажер, ассистент.

1996-2000 йй. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тузилмаларида турли лавозимларда ишлаган.

2000-2002 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти бўлим бошлиғи.

2002-2007 йй. – Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди Ижрочи директори маслаҳатчиси.

2007-2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети Бош бошқармаси Ахборот-таҳлил гуруҳи мудири.

2008 й. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта-иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи.

2008-2010 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта активлари ва мажбуриятлари Бош бошқармаси бошлиғи.

2010-2012 йй. – Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори.

2012-2017 йй. - Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ижрочи дирекцияси ижрочи директори биринчи ўринбосари.

2017-2018 йй. – Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори.

2018-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари.

2019 йилдан — ҳозирги вақтгача – инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари.

Раҳимов Бахтиёр Абдуғаниевич

Вазир ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти: олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бакалавриат ва магистратура босқичларини тугатган.

Меҳнат фаолияти:

2000-2002 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Иқтисодиёт ва ташқи савдони режалаштириш бош бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси.

2002-2005 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ташқи савдо бошқармаси ташқи бош мутахассиси.

2005-2006 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Экспорт-импорт операциялари, уларни лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш мониторинги бош бошқармаси бош мутахассиси.

2006-2013 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментида шўъба мудири.

2013-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг етакчи консультанти, бош консультанти.

2018-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари.

2018 й. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро аппаратининг Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар хизмати етакчи консультанти.

2018-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари.

2019-2021 йй. – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари.

2021 йил апрель ойидан  — ҳозирги вақтгача - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари.

Рустамов Олимхон Бакиевич

Вазир ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти: олий, Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1989-1991 йй. – Тошкент халқ хўжалиги институти кафедра ассистенти.

1991-1994 йй. – М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети аспиранти.

1994-1995 йй. – Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Ижтимоий соҳаларда бухгалтерия ҳисоби, назорати ва хўжалик фаолияти таҳлили» кафедраси катта ўқитувчиси.

1995-1996 йй. – "Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси бўлими бошлиғи, молиявий қалтисликларни суғурталаш департаменти менежери.

1996-1998 йй. – Марказий банк тижорат банкларини назорат қилиш департаменти тижорат банкларида ўтказиладиган аудитни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи.

1998-2002 йй. – "Туркистон" хусусий очиқ акциядорлик тижорат инвестиция банки бошқаруви раиси.

2002-2014 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси етакчи инспектори, бош инспектори.

2014-2016 йй. – "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори ўринбосари.

2016-2017 йй. – "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари. 

2017-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон  Республикаси давлат бюджетига тушумлар тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи.

2019-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари.

2019-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари.

2020 йилдан — то ҳозиргача – Инвестициялар ва ташқи савдо Вазири ўринбосари.

 

Тешабаев Хуррам Фатихович

Вазир ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти: олий, Тошкент Давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1992-1998 йй. – Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг Қимматли қоғозлар бошқармаси бошлиғи.

1998-2006 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати маркази директори. 

2006-2007 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий комплекс таркибида ташкил этилган Таълим секторини ривожлантириш Лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи директори.

2007-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази директори.

2012-2017 йй. – "Шарқ телеком" маъсулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори.

2018 й. – "Health Line" маъсулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ривожланиш масалалари буйича директори.

2018-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳузуридаги "Инвестициялар эксперт маркази" директори.

2019-2021 йй. – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори.

2021 йил — ҳозирги вақтгача - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари - Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори.

Чориев Отабек Бобомуратович

Вазир ўринбосари

Таржимаи ҳол: 1974 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида туғилган.

Маълумоти: олий, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1989-1991 йй. – Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Дўстлик кинотеатри киномеханиги.

1991-1996 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти талабаси.

1996-2021 йй. - Давлат божхона қўмитаси тузилмаларида турли лавозимларда ишлаган.

2021 йил апрель ойидан  — ҳозирги вақтгача - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech