Rieter  калта штапель толаларини шакллантириш учун тизимлар етказиб берувчилар орасида жаҳонда илғорлардан ҳисобланади. Компанияга Винтертурда  (Швейцария) асос солинган. Компания табиий ва сунъий толалар ва уларнинг аралашмаларидан ип-йигирув чиқариш учун машина, тизим ва компонентлар ишлаб чиқаради. Rieter барча йигирув жараёнларини тайёрлаш ва ўтказиш учун машиналар етказиб бериш бўйича ягона компания ҳисобланади. Компания 2017 йилда SSM Textile Machines сотиб олиб ўз портфелини кенгайтириб олди, тўқимачиликдаги қардош соҳаларда ҳам  иштирок этмоқда. Компаниянинг 10 мамлакатда 17 та  ишлаб чиқариш майдонлари бўлиб, уларда қарийиб 5250 ишчи меҳнат қилади. Уларнинг 20 фоизи Швейцарияда.

 Rieter — кучли  бренд, ўз анъаналарига эга. Асос солинган вақтдан - 1795 йилдан бошлаб компанияда инновацияларга жуда катта эътибор бериб келинади, йигирув саноати тармоғида Rieter жуда ҳам қудратли ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади.

Маҳсулотлар ва ечимлар мижозларнинг талабларига жуда ҳам мос келади ва кўпроқ мувофиқ бозорлрда ишлаб чиқарилади . Сотувлар глобал ташкил қилинган бўлиб, Хитой ва Ҳиндистон асосий  бозорларини  кучли эгаллаб олган. Rieter бозорнинг пешқадами ҳисобланади. Акционер, мижоз ва ходимларининг манфаатларида Rieter корхона қийматини доимий равишда ўсиб боришига, даромади ва сотувлар кўпайишига интилади. Буларга стратегик альянс ва доимий ўсиш ва харидлар туфайли эришилади. Компанияда учта бизнес-гуруҳлар мавжуд: "Машина ва тизимлар", "Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва компонентлар".

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 21 февралдаги ПҚ- 1484-сон "Тугатилган "Ўзбектекстильмаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси бир қисмининг негизида Швейцариянинг “Maschinenfabrik Rieter AG” компанияси томонидан замонавий тўқимачилик жиҳозларини ишлаб чиқариш ва ташкил қилиш бўйича чоралари тўғрисида" ги қарорини бажариш юзасидан замонавий  юқори технологик тўқимачилик жиҳозларини ишлаб чиқариш ва ташкиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилган

  2012 йил 10 октябрь куни Ўзбекистонда «Rieter» ишлаб чиқариш корхонасининг биринчи босқичи расмий ишга туширилди

Ўзбекистонда тармоқдаги 83 корхонада «Rieter». фирмасининг жиҳозлари ўрнатилган. Ўзбекистон замонавий йигирув жиҳозлари технологик паркидаги улуши 50 % дан ошади. «Rieter Uzbekistan» МЧЖ ХК ташкил қилинган. 2011-2016 йилларгача бўлган даврда 13,0 млн.долл. тўғридан-туғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилган йигирув, тарайдиган ва тасма машиналарини ишлаб чиқариш бўйича йиғув ишлаб чиқариши фойдаланишга топширилди. Ўқув жараёнини амалга ошириш учун замонавий "Риетер" тренинг-маркази фойдаланишга топширилди, ўқув дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 декабрдаги  ПҚ-2444-сон «Rieter AG» компанияси томонидан замонавий тўқимачилик жиҳозлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва 2017-2018 йилларда тўқимачилик жиҳозлари ишлаб чиқарилиши локализациясини кенгайтириш  бўйича чоралар тўғрисида"ги қарорини амалга ошириш доирасида  Ўзбекистон-Швейцария “Metal Processing” ҚК да  металлни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилган. Ўзлаштирилган ҳорижий инвестициялар суммаси 4 млн.долл. атрофида.

Корхона бир йилда 760 тонна металлни қайта ишлаш қувватига эга ва станоксозлик  учун   турли мураккаб  деталларни тайёрлайди. 60 та янги иш ўрини яратилди. Технологик линия 1 мм дан 12 мм. гача  қалинликда бўлган металл листларига ишлов бериш имконини беради. Линия юқори аниқлик билан лазерда кесиш, пайвандлаш, кукунли бўяш линияси ва сифат назоратидан иборат.

Ўзбекистон ҳар йили 1,1 млн.тонна сифатли пахта толасини етиштирувчи мамлакатдир. Бугун пахтанинг  кўп қисми экспортга йўналтирилмоқда. Тўқимачилик ва енгил саноатини ривожлантириш масалалари билан шуғулланиб келаётган "Узбекенгилсаноат" Давлат акционерлик компаниясининг стратегияси юқори технологик йигирув жиҳозларини фаол жорий этиш йўли билан қўшимча қийматни оширишга қаратилган.

Ўзбекистонда компания томонидан уч хил номдаги тўқимачилик жиҳозларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бугун «Rieter» маҳаллий манабаларни жалб қилиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш устида иш олиб бормоқда

«Rieter» эришилган натижалар тўғрисида шараф билан айтиб ўтиб, Ўзбекистонда йигирув тармоғи ва «Rieter Uzbekistan» ҚК янада ривожланиб боришига ишонч билдиради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech