Русский Ўзбекча English

1."Хорижий инвесторлар кенгаши" нима?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Кенгаш давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини юритувчи инвесторларнинг, шу жумладан хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда — ХМИ/ХҲМТ) ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни шакллантирадиган, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштириладиган институционал платформа ҳисобланади.

2. Кенгашнинг мақсади, вазифалари ва функциялари

Кенгашнинг мақсади - Ўзбекистонда қулай, камситмайдиган, ошкора ва конструктив ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, бу эса инвестицияларни, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва халқаро молия институтлари, хорижий компаниялар, банклар, инвестициялар ва бошқа вакиллар ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот орқали ёрдам беради.

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш;
  • қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда, маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ҳудудларга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш мақсадида сармоя киритишларини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини шакллантиришда бевосита иштирок этиш, шунингдек, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга ва ўзаро манфаатли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий компаниялар, банклар, инвестиция ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;
  • инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаоллигига тўсқинлик қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республикада қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити сақлаб туришни таъминланиш.

2019 йил 20 ноябрьдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг оралиқ сессияси

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчиси Б.Балванера, ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Дракинос, шунингдек Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки,  Ислом тараққиёт банки вакиллари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Марказий банк раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир доирасида кун тартибига тааллуқли бўлган бир қатор амалий таклифлар ҳам илгари сурилди ва кўриб чиқилди.   Хусусан, ўзбек қонунчилигига "холдинг компанияси" деган таъриф, "тўғри солиққа тортиш" деган тушунча, акцияларнинг турли синфлари ва корпоратив ҳуқуқнинг умумжаҳон амалиётида кўп тарқалган бошқа концепцияларини киритиш ҳамда инвесторларга корпоратив сиёсатни белгилашда катта эгилувчанликни тақдим қилиш таклифи илгари сурилди.

Тижорат банкларини улардаги акцияларнинг назорат пакетларини манфаатдор инвесторларга сотиш орқали жадал суръатда хусусийлаштириш, шунингдек банкларнинг жорий фаолиятини банк тизимини рақамлаштириш ҳамда илғор маҳсулот ва амалиётларни жорий қилиш орқали оптималлаштиришнинг истиқболлилиги тўғрисида якдил қараш ишлаб чиқилди.

Хорижий тижорат ташкилотлари филиалларини таъсис этиш ва уларнинг фаолиятини юритишнинг ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш, хўжалик юритувчи субъектлар ҳақидаги тўлиқ ахборотни акс эттирувчи ва ҳар бир компаниянинг у ташкил этилгандан бошлаб амалга оширган фаолиятини ретроспектив жиҳатдан таҳлил қилиш имконини берувчи ягона электрон реестрни яратиш зарурати ҳам муҳокама қилинди.  Етакчи халқаро консалтинг компаниялари илгари сурилган ташаббуслар устида фаол иш олиб боришга қизиқиш билдиришди.

Тадбир натижасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида умумий қиймати 246,1 миллион АҚШ доллари тенг қуйидаги лойиҳалар бўйича кредит шартномалари имзоланди:

  • Навоий ИЭСдан Бесопанда жойлашган 220 кВ электр узатиш тармоғини улаш/узиш пунктигача 177 км узунликдаги 500 кВ габаритдаги 220 кВ электр линиясини қуриш (кредит суммаси 96,1 млн. АҚШ доллари, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ижроия агентлиги);
  • Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри канализация тизимларини қайта таъмирлаш ва қурилиш ишлари (кредит миқдори 60,0, ижро этувчи агентлик - Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги);
  • Хоразм вилояти Ургенч, Хива ва Питнак шаҳарлари канализация тизимларининг қайта таъмирлаш ва қурилиш ишлари (кредит миқдори 90,0, ижро этувчи агентлик - Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги).

Список участников промежуточной сессии Совета иностранных инвесторов при Президенте Республики Узбекистан (20.11.2019 г.)

2019 йил 16 апрельдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг оралиқ сессияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилишига тайёргарлик кўриш мақсадида 16 апрель куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида йирик хорижий ишлаб чиқариш ва маслаҳат компаниялари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Кенгашнинг оралиқ йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ташкил этилди.

Сессия давомида сармоядорлар инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш, чет эл капитали ҳимояси ва ушбу жараёнларни тартибга солишда давлатнинг ролини белгилаш билан бир қаторда лойиҳани амалга оширишда индивидуал мониторинг тартибини оптималлаштириш мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар. Барча эълон қилинган таклифлар чет эл инвесторлари кенгашининг биринчи мажлиси кун тартибини тузишда ҳисобга олинади.

Қайта боғланиш

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech